Литтос номи билан трюклар бажарадиган акробат келин — Асал Сапарбаева ижтимоий тармоқ кузатувчиларини ҳайратга солмоқда. Унинг айрим видеолари 150 миллион мартагача кўрилади. Ўзбек келини образини ўз қобилияти билан бошқа давлатларга ҳам танитишдан фахрланадиган тажрибали спортчи барча фейк ёки монтаж деб ўйлайдиган трюкларни қандай қила олиши, блогерлик фаолияти ва ҳаёти ҳақида Kun.uz’га гапириб берди.