Búgin 21-oktyabr Ózbekstan mámleketlik konservatoriyası Nókis filialında “Zakovat” intellektual oyınınıń gúzgi máwsim oyınlarınıń úshinshi basqıshı bolıp o’tti.

Búgin 21-oktyabr Ózbekstan mámleketlik konservatoriyası Nókis filialında “Zakovat” intellektual oyınınıń gúzgi máwsim oyınlarınıń úshinshi basqıshı bolıp o’tti. Konservatoriyaníń málímleme xízmetí. Kanalımızǵa aǵza bolıń?? https://t.me/OzMKNFdirektor

Интернетни портлатган «каратист келин» – Литтос билан эксклюзив интервю

Литтос номи билан трюклар бажарадиган акробат келин — Асал Сапарбаева ижтимоий тармоқ кузатувчиларини ҳайратга солмоқда. Унинг айрим видеолари 150 миллион мартагача кўрилади. Ўзбек келини образини ўз қобилияти билан бошқа давлатларга ҳам танитишдан фахрланадиган тажрибали спортчи барча фейк ёки монтаж деб ўйлайдиган трюкларни қандай қила олиши, блогерлик фаолияти ва ҳаёти ҳақида Kun.uz’га гапириб берди.

Мажбуриятларидан бўйин товлаётган UzAuto Motors: унга учта органнинг кучи етмаяпти

Давлатнинг расмий рухсати борлигига қарамасдан, UzAuto Motors Captiva-5 автомобилини “Ўзбекистонга тўғри келмайди” деб хулоса қилди ва тузиб қўйган шартномаларини бузди. Қонуний манфаатини талаб қилаётган мижозлар ҳайрон: нақ учта идора – суд, аксилмонополия ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш органларининг монополистга гапи ўтмаяпти. UzAuto Motors 2021 йилда бир қанча истеъмолчилар билан янгиланган Chevrolet Captiva автомобилини етказиб бериш бўйича шартномалар тузганди. Лекин маълум муддат ўтганидан кейин бу жараён тўхтатилди. Сабаб сифатида эса Captiva-5’нинг Ўзбекистон иқлимига тўғри келмаслиги иддао қилинди. Баъзи мижозлар UzAuto Motors’нинг “чексиз” узрини қабул қилишни истамай, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, судга мурожаат қилишган. Kun.uz мухбири ҳолат юзасидан истеъмолчилар Ўктам Қаҳҳоров ва Жамшид Бахшиллаев билан суҳбатлашди.

Миср пирамидалари каби улуғвор: Саудия Арабистони осмонўпар шаҳар қурмоқчи – узунлиги 120 км

Бу 120 километр узунликдаги иккита осмонўпар бинодан иборат кўзгу шаҳар бўлади. Фото: NEOM / AFP / Scanpix / LETA 2021 йилда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон подшоҳликнинг қурғоқчил шимоли-ғарбий қисмидаги ерларни ўзлаштириш ва Миср пирамидалари каби улуғвор нарсани қуриш топшириғини берганди. The Wall Street Journal арабистонлик шаҳарсозларнинг режалари билан боғлиқ ҳужжатларни қўлга киритди. Унда жуда катта лойиҳа тафсилотлари ойдинлашади. Mirror Line («Кўзгу линияси») – бу баландлиги 488 метргача бўлган иккита бино бўлиб, қирғоқ, тоғлар ва чўл бўйлаб 120 километрга параллел равишда ўтади. Осмонўпар бинолар бир-бири билан пиёдалар ўтиш жойлари орқали боғланади, уларнинг остидан тезюрар поезд ҳаракатланади. Архитекторлар футболни ҳам унутмаган – 305 метр баландликда стадион жойлашган бўлади. Турли манбаларга кўра, осмонўпар шаҳар-бинода 5 миллиондан 9 миллионгача одам яшаши мумкин бўлади. Улар шаҳар бўйлаб тезюрар поездларда ҳаракатланишади. Унинг бир четидан иккинчи четигача 20 дақиқада бориш имконияти бўлади. Шаҳар аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш учун фермалар тузилмаси ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.

Apple iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларини тақдим этди

iPhone 14 799 доллар, iPhone 14 Plus эса 899 доллар нархда сотувга чиқарилади. Фото: Apple Apple компанияси iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларини тақдим этди. iPhone 14 6,1 дюймли ва iPhone 14 Plus 6,7 дюймли экранга эга. Уларга iPhone 13’даги каби A15 процессори ўрнатилган. Янги смартфон илк бор фақат eSIM билан ишлайдиган — SIM-карта солинмайдиган шаклда чиқарилди. Смартфонлар шунингдек, сунъий йўлдош алоқасини қўллаб-қувватлайди, ундан фақат фавқулодда қўнғироқлар ва матнли хабарлар алмашишда фойдаланиш мумкин. Ушбу функция ноябрдан АҚШ ва Канадада йўлга қўйилади.

Бухорода «Туризм шаҳарчаси» ташкил қилиниши режалаштириляпти

ЮНЕСКО вакили Бухородаги маданий мерос объектларини таъмирлаш-тиклаш ва реставрация ишлари билан танишди. Фото: Dunyo ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Бухородаги маданий мерос объектларини кўздан кечирди. ЮНЕСКО вакили Бухоро тарихий қисмидаги «Арк» қалъаси, Масжиди Калон, Абдулазизхон, Улуғбек, Нодир Девонбеги мадрасалари, Хўжа Калон масжиди ва Хўжа Калон ҳовузи каби маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш, реставрация ишлари билан танишди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Бухоро тарихий қисмида жойлашган маданий мерос объектлари, Когон туманида жойлашган Амир Олимхон саройи реставрацияси, унинг таъмирланишига доир мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Масъулларга Бухорода ташкил қилиниши кутилаётган «Туризм шаҳарчаси» бўйича таклифлар тайёрланиши бўйича топшириқлар берилди. ЮНЕСКО вакили ташриф давомида Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаси, Бухоро шаҳри тарихий қисмидаги Исмоил Сомоний ва Чашмаи Аюб мақбаралари ҳамда бошқа қадамжоларга бориши режалаштирилган.

Кичик саноат зоналарининг яратилиши ҳар жиҳатдан фойдали” — Адҳамжон Мўйдинов

“Ўзчармсаноат” уюшмаси раис ўринбосари Адҳамжон Мўйдинов Kun.uz билан суҳбатда Ўзбекистонда чарм саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришда янги ташкил этилаётган кичик саноат зоналарининг аҳамияти ҳақида гапириб берди.

Тошкент Француз Альянси – француз тилини ўрганиш учун идеал марказ

Фото: Alliance France «Alliance France» тармоғи 146 мамлакатда 800 дан ортиқ ташкилотга эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотдир. AFT’нинг вазифаси француз маданияти ва тилини оммалаштириш, таълим, маданият, фан ва техника соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Бу ерда доимо маданий тадбирлар, кўргазмалар, конференциялар ва турли маҳорат дарслари халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан ўтказилади.

Футзал. Ўзбекистон Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Осиё Кубоги яримфиналига йўл олди

Foto: UFA Кувайтда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогида чоракфинал босчиқи якунланди. Сўнгги жуфтликда Ўзбекистон миллий жамоаси Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев ва Ҳусниддин Нишоновнинг голлари эвазига мезбонлар устидан ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олди. Баҳодир Аҳмедов жамоаси финал йўлланмаси учун 6 октябрь куни Япония билан баҳс юритади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.  Иккинчи яримфиналда Таиланд амалдаги чемпион Эрон синовидан ўтади. Футзал. 1/4 финалЎзбекистон — Кувайт 3:04 октябрь, «Саад ал Абдуллоҳ Ҳалл»Голлар: Анасхон Раҳматов (14), Даврон Чориев (21), Ҳусниддин Нишонов (33).Ўзбекистон — Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон ЧориевЗахира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Шаҳрам Фахриддинов, Давлат ИбрагимовКувайт — Муҳаммад Алҳуазим, Ҳамад Ҳаят, Абдулраҳмон Алвади, Абдулраҳмон Алтаваил, Салоҳ Алфадҳел.Захира: Холид Абдуллоҳ, Юсуф Алҳалифа, Аҳмад Алфорси, Нажиб Али, Абдулраҳмон Алмосабеҳи,  Абдуелтеиф Алабаси, Ҳамад Алавадҳи, Али Алсаиф.

Ўзбекистон фуқароларининг Таиландда вақтинча бўлиш муддати 30 кунгача узайтирилди

Таиланд вазирлар маҳкамаси қарори билан 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда мамлакатга келгач виза олувчи (Visa on Arrival) Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди. Фото: HR Барча тоифадаги фуқаролар учун эмлаш сертификати ёки PCR-тестини тақдим этиш талаби бекор қилинди. Ўзбекистон фуқароларига визалар Visa on Arrival ёзуви мавжуд бўлган махсус ўтиш йўлакларида берилади. Ушбу турдаги визаларни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: