Фото: Alliance France
«Alliance France» тармоғи 146 мамлакатда 800 дан ортиқ ташкилотга эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотдир.
AFT’нинг вазифаси француз маданияти ва тилини оммалаштириш, таълим, маданият, фан ва техника соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Бу ерда доимо маданий тадбирлар, кўргазмалар, конференциялар ва турли маҳорат дарслари халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан ўтказилади.