Таиланд вазирлар маҳкамаси қарори билан 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда мамлакатга келгач виза олувчи (Visa on Arrival) Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди.

Фото: HR

Барча тоифадаги фуқаролар учун эмлаш сертификати ёки PCR-тестини тақдим этиш талаби бекор қилинди. Ўзбекистон фуқароларига визалар Visa on Arrival ёзуви мавжуд бўлган махсус ўтиш йўлакларида берилади.

Ушбу турдаги визаларни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: